Шерзод Асадов Президентнинг ИИО ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистонда Ички ишлар органлари ходимлари куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан Республиканинг турли ҳудудларида тантанали тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, пойтахт Тошкент шаҳрида ўтган ана шундай тадбирлардан бирида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шерзод Асадовнинг билдиришича, қутловда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.
Жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан бирга, соҳа олдида турган устувор вазифалар қайд этилган.
Президент табригида Ўзбекистон халқининг ҳаётини янада осойишта ва файзли қилишга қаратилган ҳаракатлар бундан буён ҳам устувор даражада изчиллик билан давом эттирилиши, ички ишлар ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, замонавий иш шароитлари билан таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланган.
Шунингдек, давлат раҳбари ички ишлар органлари ходимларига тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида катта муваффақиятлар тилаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг