Камала Ҳаррис АҚШ президенти лавозимига яна номзодини қўйиш эҳтимолини истисно этмади
АҚШнинг собиқ вице-президенти Камала Ҳаррис келажакда яна мамлакат президенти лавозимига номзод сифатида иштирок этиши мумкинлигини билдирди, деб ёзади ТАСС.
Журналистлар ундан «АҚШ тарихидаги биринчи аёл президент бўлишингиз мумкинми?» деб сўраганида, у қисқа қилиб:
«Эҳтимол», — деб жавоб берган ва ўзининг сиёсий келажаги бўйича ҳали якуний қарорга келмаганини айтган.
Ҳаррис, шунингдек, ўзининг сайловдаги имкониятларини паст баҳоловчи сўровномаларга эътибор бермаслигини таъкидлади.
— Мен сиёсатдан четга чиқмоқчи эмасман. Жамиятга хизмат қилиш — бу менинг қонимда бор, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Камала Ҳаррис 2024 йил ноябрь ойида ўтган АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампга мағлуб бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг