«Янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин». Зеленский Трамп билан яқинда учрашув бўлишини маълум қилди
Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан тез орада учрашув ўтказишини маълум қилди.
«Бир кунни ҳам бой бермаяпмиз. Президент Трамп билан энг юқори даражада яқин вақтда учрашув ўтказишга келишиб олдик. Янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин», — деб ёзди Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Зеленский АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Трампнинг маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан «жуда яхши» телефон суҳбати ўтказганини маълум қилган эди.
«Иш жараёнига оид айрим муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қўшма натижа ва узоқ муддатли тинчликка хизмат қилиши мумкин бўлган яхши ғоялар мавжуд», — дея таъкидлади Украина президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг