«Ўйлайманки, биз бунга эришамиз». Трамп Украинадаги урушни тартибга солиш имкониятларини ижобий баҳолади
АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинадаги урушни тартибга солиш бўйича яхши имкониятлар мавжудлигини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Ўйлайманки, бунда имкониятларимиз яхши. Мен саккизта урушни тартибга солганман, бу эса улар ичида энг мураккабидир. Аммо, ўйлайманки, биз бунга эришамиз», — деди америкалик етакчи New York Post нашрига берган интервьюсида.
Қайд этилишича, республикачининг бу масаладаги келишувларга эришиш имконияти борасидаги кайфияти оптимистик. Айниқса, 28 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтадиган учрашув давомида муайян натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланмоқда.
АҚШ президентининг фикрича, Москва ҳам, Киев ҳам урушни якунлашдан манфаатдор.
«Ўйлайманки, улар ҳозир бунга тайёр. Россия ҳам худди шундай истакда, деб ўйлайман. Бироқ ҳар сафар томонлардан бири буни амалга ошириш истагини билдирса, иккинчи томон бунга тайёр бўлмай қолади», — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги музокаралар 28 декабрь куни Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг