Жанубий Корея расмийлари ноқонуний курьерларга қарши курашни кучайтиради

13:03 09 Март 2026 Дунё
98 0

Жанубий Корея Адлия вазирлиги етказиб бериш хизматларида чет элликларнинг ноқонуний меҳнат фаолиятига қарши курашиш бўйича кампания эълон қилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Маълумотларга кўра, ушбу кампания 30 апрелгача давом этади. Қоидани бузганларга нисбатан жарималар қўлланилади ва улар мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилади.

Yonhap нашрининг ёзишича, Жанубий Кореяда курьерлик соҳасида ноқонуний ишлаётган чет элликлар сони ортиб бормоқда. Шунингдек, мотоциклларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш ҳолатлари кўпайган, бу эса жиддий ижтимоий муаммога айланмоқда.

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, чет элликлар етказиб бериш платформаларида рўйхатдан ўтиш учун кореяликларнинг аккаунтларидан (шахсий ҳисобларидан) фойдаланишмоқда. Маҳаллий ҳокимият ўз ҳисоб маълумотларини бошқаларга берган Корея фуқароларини ҳам жавобгарликка тортиш ниятида.

«Ҳукумат кореяликларнинг иш ўринларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солади», — деб таъкидлади вазирлик вакили Чон Сон Хо.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?