Actual

Яна бир ОТМ масофавий таълимга ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида таълим жараёни масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

13:20 19 Апрель 2021
Масъуллар нарх белгилашда фуқароларимиз тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланмоқда — сенатор

Жумладан, бугунги кунда парвоз вақти 1 соат 10 дақиқа бўлган Тошкент–Олмота йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи фақат бир тарафга 4 млн. 700 минг сўмни ташкил қилмоқда. Холбуки, парвоз вақти 3 соат 40 дақиқадан иборат Тошкент–Москва йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 млн....

08:52 17 Апрель 2021
Россия МДҲ давлатларидан ноқонуний мигрантларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда...

МДҲ давлатлари ноқонуний равишда Россияда бўлиб турган фуқароларини 15 июнга қадар олиб чиқиб кетишлари керак. Акс ҳолда Москва чегараларни ёпиб қўйишгача бўлган чораларни кўради. 

18:15 16 Апрель 2021
Дам олиш куни Тошкент шаҳрида айрим кўчалар тўлиқ ва қисман ёпилади

Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди. Ушбу кўчалар: 

16:46 16 Апрель 2021
Тошкентнинг Сергели туманидаги полиэтилен корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Сергели туманидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Ёнғин ҳақидаги хабар Ўзбекистон ФВВ навбатчилик қисмига 15 апрель куни соат 23:08 да келиб тушган.

11:44 16 Апрель 2021
Солиқ идоралари куч ишлатар ташкилот эмас — Кудбиев халқдан узр сўради

Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари эканлиги айтилаётган эркакларнинг аёллар билан тортишуви акс этган видео тарқалди.

14:39 15 Апрель 2021
Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111та коррупцион хатар аниқланган

Бу ҳақда бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

13:01 15 Апрель 2021
Тошкентлик мактаб ўқувчиси 68та ОТМга муваффақиятли имтиҳон топширди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11 «В» - синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг олтмиш саккизта (!) олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати хабар берди.

04:36 15 Апрель 2021
Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурилади

Бугун, 14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи “EDF” компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

15:38 14 Апрель 2021
Рўзадор одам эмланиши мумкинми?

АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди.

14:27 14 Апрель 2021
Жиззахда ободонлаштириш машинасининг газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг иккала оёғи кесиб ташланди

Жиззахда ободонлаштириш машинасидаги 100 литрли газ баллон портлаб кетгани оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, газ балонининг бўлакларидан ота ва боланинг оёқлари жиддий шикастланган.

14:16 14 Апрель 2021
Қуйичирчиқда 27 ёшли йигит ўзидан 6 ёш кичкина қизни ўғирлаб кетди ва никоҳдан ўтишга мажбурлади

2021 йилнинг 12 март куни соат 07:55 ларда қозоқ миллатига мансуб бўлган фуқаро 27 ёшли М.Қулмахон Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 маҳалласи ҳудудида бўла туриб, аввалдан телефон орқали гаплашиб юрган таниши 21 ёшли У.Маликани эркига хилоф равишда никоҳдан ўтиш учун ўғирлаб кетди....

22:05 13 Апрель 2021
Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи яна кўтарилди

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га 32 328,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 16 797,4 тоннаси, яъни 51,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36 харидор иштирок этди. Ҳафта давомида автомобиль бензин деярли ўзининг бошланғич қийматида сотилди.

15:19 13 Апрель 2021
Зойир Мирзаев 2 баҳо қўйгани сабабли калтакланган ўқитувчининг пластигига йўлкира ҳақи учун 10 млн сўм ўтказиб берилишини айтди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтаклангани воқеаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

14:43 13 Апрель 2021
Тошкент марказидаги бинони таъмирлашга 431,5 млрд сўм ажратилмоқда. Пудратчи компания қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор

Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри хабар берди.

14:16 13 Апрель 2021
Қорақалпоғистонда зиёратга борган 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушди. 4 кун олдин ҳам зиёратгоҳда бир қиз жароҳатланган

Қорақалпоғистонда зиёратга борган 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушди. 4 кун олдин ҳам зиёратгоҳда бир қиз жароҳатланган

19:30 12 Апрель 2021
ТАТУ Самарқанд филиали коронавирус сабаб онлайн таълимга ўтди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ОТМ Ахборот хизмати хабар берди.

14:26 12 Апрель 2021
Тошкент вилоятида «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

13:17 12 Апрель 2021
Наманганда вояга етмаган қизнинг жасади «Катта Наманган» каналидан топилди. Қизни келинойиси сувга итариб юборган

Наманган вилоят прокуратураси хабарига кўра, 2021 йил 5 апрель куни соат 19:00да Наманган шаҳар, Соҳил МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи С.А.Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилган. 

13:03 12 Апрель 2021
Тошкентда собиқ МХХнинг марказий биноси сотувга қўйилди

Тошкентда собиқ МХХнинг марказий биноси сотувга қўйилди.

17:22 10 Апрель 2021

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер