Тошкентнинг Сергели туманидаги полиэтилен корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Тошкентнинг Сергели туманидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Ёнғин ҳақидаги хабар Ўзбекистон ФВВ навбатчилик қисмига 15 апрель куни соат 23:08 да келиб тушган.
ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳодиса жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин корхонанинг 1000 кв. майдонини қуршаб олган.
Тахминан 00:10 да ёнғин қуршаб, назоратга олинган, 02:05 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг