Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
Иллюстратив фото
Олимларнинг янги тадқиқотлари қариш жараёни бир текис кечмайдиган мураккаб биологик йўл эканини кўрсатмоқда. Унга кўра, инсон кутилмаган оғриқ ёки хотирадаги кичик узилишларни сезиши мумкин, аммо бу яширинча кечадиган, баъзи пайтларда тезлашиб, баъзида барқарор ҳолда турадиган жараёндир.
Сўнгги ўн йилликдаги бир қатор тадқиқотлар айрим аъзо ва тизимларда узоқ барқарор даврлардан кейин кескин ўзгаришлар кузатилишини кўрсатди. Бу ёндашув қаришни фақат йўқотиш ва занжирли бузилиш сифатида эмас, балки ўзига хос босқичлардан иборат динамик жараён сифатида қабул қилиш зарурлигини англатмоқда.
“Nature Communications” нашрида чоп этилган сўнгги йирик тадқиқот мия тузилиши ва унинг ўзаро боғланишлари тўрт ёшдаги — 9, 32, 66 ва 83 ёшларда кескин бурилиш нуқталарига эга эканини кўрсатди. Энг қизиғи шундаки, мияда «ўсмирлик» даври 9 ёшдан 32 ёшгача давом этади. Бу даврда мия алоқалари кучаяди ва самарадорлиги ортади, бу эса катта ёшда ҳам тараққиёт мавжудлигини англатади.
Бошқа тадқиқотлар эса 44, 50 ва 60 ёшлар атрофида айрим ички аъзолар ва метаболизмда тез қариш фазалари кузатилиши мумкинлигини билдирган. Терининг тўрт босқичда, катталар иммун тизими эса икки босқичда қариши ҳақидаги хулосалар ҳам шулар жумласидандир.
Бу натижалар оммавий биологик маълумотлар таҳлили — “омика” технологияларининг ривожи билан боғлиқ. Бироқ айрим тадқиқотларда қатнашчилар сони кам бўлгани учун аниқ ёш кесимлари барқарор хулоса сифатида қабул қилинмаслиги мумкин. Шу билан бирга, умумий манзара қаришни изчил эмас, босқичли жараён сифатида кўрсатмоқда.
Мутахассислар айтишича, қаришни тўхтатиш ёки кескин бурилишларни “қайтариш”га қаратилган тезкор усуллар самарасиз бўлиши мумкин. Улар қариш босқичларини инкор қилиш эмас, балки ҳар бир босқични инсон организми ривожланишининг навбатдаги фазаси сифатида қабул қилиш кераклигини таъкидламоқда. Муҳими — умрни узайтириш учун эмас, соғлом яшаш учун мавжуд профилактика ва даволаш чораларини тўғри вақтда қўллашдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг