Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкентда ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юриш маросими ўтказилди (+фоторепортаж)
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтди.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳудудидан бошланди. Маросимда иштирок этган бўлинмаларнинг ҳаракатини пойтахт аҳолиси ҳамда шаҳар меҳмонлари катта қизиқиш ва илиқ қаршилаб олди.
Бўлинмалар пиёда юриш давомида «Паркент» ва «Мустақиллик» кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Тадбир давомида Амир Темур хиёбонида белгиланган тўхташ нуқтасида байрам дастури ташкил этилди. Унда фахрий қоровул жамоасининг чиқишлари, қўл жанги усталарининг кўргазмали намойишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириқлари ҳамда ҳарбий оркестрнинг дефиле чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Маросим давомида ҳарбий хизматчиларнинг юқори интизоми, жанговар шайлиги ва саф тайёргарлиги яна бир бор намоён этилди. Тадбир пойтахт аҳолисига миллий армиямиз салоҳияти ва ҳарбий хизматчиларнинг ватанпарварлик руҳини яққол кўрсатиб берди.
Тантанали пиёда юриш маросими якунида ҳарбий бўлинмалар «Мустақиллик» ва «Темирйўл» кўчалари орқали ҳаракатланиб, белгиланган манзилга қайтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг