Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, жорий йилда 8 миллион 100 минг квадрат метр кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолига топширилмоқда. Умуман, сўнгги тўққиз йилда 210 миллион квадрат метрли турар жой ва нотурар жой объектлари фойдаланишга топширилди.
Янги Тошкентда ҳам кенг кўламли уй-жой қурилиши бошлаб юборилган. Биринчи босқичда 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма барпо этилиши белгиланган. Лойиҳа тўлиқ якунланганда эса Янги Тошкент 2 миллион нафар одам яшайдиган улкан мегаполисга айланади.
Уларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги биринчи қадам “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасидир. Мажмуа минтақамиздаги энг йирик уй-жой лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 95 гектар ҳудудда 15 мингга яқин хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилади.
Бугунга қадар бу ерда 18 миллион квадрат метрдан ортиқ қурилиш ишлари бажарилди. Бунда “А+” энергия тежамкорлик тоифасидаги замонавий материаллар қўлланмоқда.
Мажмуада 15 мингдан ортиқ дарахт ва кўчатлардан иборат яшил ҳудуд ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, автоном иситиш ва совитиш тизимлари бўлади, том қисмлари тўлиқ қуёш панеллари билан қопланади.
Аҳолининг шахсий транспорт воситаларини сақлаши учун уйларнинг ер ости қисмларида автотураргоҳлар ташкил этилади. Мажмуадан 5-10 дақиқалик масофада боғ, метро бекати, маъмурий бинолар ва ижтимоий муассасалар қайд ростлайди.
Президентимиз тайёр хонадонлардан бирига кириб, шароитлар билан танишди, Янги Тошкент аҳоли учун ҳар томонлама қулай уй-жой қуришда бутун мамлакатимизга намуна ва тажриба мактаби бўлиши кераклигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг