Сенатда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ва ҳокимлар учун ўқув семинарлари ташкил этилди
Олий Мажлис Сенатида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда ҳокимлар учун ўқув семинарлари ўз ишини бошлади.
Мазкур ўқув семинарлари ҳудудларнинг қамрови ва иштирокчилар сонини инобатга олган ҳолда тўртта гуруҳга бўлиб ташкил этилган.
Жумладан, биринчи гуруҳ тингловчилари учун машғулотлар 19–21 январь кунлари ўтказилиб, уларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар депутатлари ва ҳокимлар иштирок этмоқда.
Ўқув семинарлари барча ҳудудларни босқичма-босқич қамраб олиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган муҳим ўқув-амалий майдон бўлиб хизмат қилади.
Семинарнинг биринчи куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги конституциявий шароитда ижро ва вакиллик ҳокимияти олдида турган устувор вазифалар, шунингдек, «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсад ва вазифалари, ижро ва вакиллик ҳокимиятининг янги институционал модели, давлат бошқарувида самарадорлик ва ҳисобдорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган «ислоҳотларни аниқ амалий натижага айлантириш» ғояси Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий фалсафаси экани таъкидланди.
Президент томонидан белгилаб берилган олтита устувор йўналишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятидаги асосий вазифаларга эътибор қаратилди.
Таъкидлаганидек, мазкур вазифаларнинг барчаси туман ва шаҳарлар кесимида халқ манфаатлари йўлида адолатли қарорлар қабул қилиш, масъулиятли ёндашувни намоён этиш ва амалий натижаларга эришини талаб этади.
Уч кун давом этадиган ўқув семинарлари доирасида тингловчилар маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, ҳокимиятлар бўлиниши принциплари, Кенгаш ва ҳокимликларнинг ўзаро ҳамкорлиги, депутатларни қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жалб қилиш, қарорлар қабул қилишида қонунийликни таъминлаш бўйича амалий машғулотларда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди.
Бундан ташқари, бюджетни шакллантириш, унинг бажарилиши устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни тизимли ҳал этишда Кенгашлар ролини кучайтириш, шунингдек, «маҳалла еттилиги – Кенгаш – Сенат» тамойили асосида ишни самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг