Олий Мажлис Сенатида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган семинар ўтказилди
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенатида семинар ўтказилди.
Семинарни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов очар экан, Президент Ш. Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ҳамда динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича белгилаб берган вазифаларга эътибор қаратди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучлар давлат мустақиллиги, чегараларнинг дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашнинг чинакам кафолатига айланиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги узлуксиз ошиб бормоқда. Миллий армиямиз ёшлар учун мардлик ва шон-шараф мактабига айланмоқда. Энг муҳими, халқ билан армия яқин бўлаётгани ҳарбий соҳа ривожига янгича куч ва сифат бағишламоқда.
Сенаторлар миллий армиямизнинг юртимиз тинчлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда замонавий хавф-хатарлар шароитида олий қонун чиқарувчи органнинг яратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасидаги масъулиятини ҳам алоҳида қайд этди.
Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашишда иштирок этган ватандошларимизнинг ўлмас жасоратига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг