Тошкентда собиқ МХХнинг марказий биноси сотувга қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасида жойлашган бош қароргоҳи аукционга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, савдо шартларидан бири харидор бинодан келгусида офис, савдо-кўнгилочар ва маданий-ҳордиқ каби хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши белгиланган.
Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушгани, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади.
Иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Савдода юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин. Бунда давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда савдолар ўтказилмаган, деб эътироф этилади.
Шунингдек, савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади.
Давлат тендер комиссияси ёки ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг