Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Кеча, 6 декабрь куни ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг бошланиш вақтлари ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки ўйинини 17 июн куни Мехико шаҳрида жойлашган “Мехико City” стадионида Колумбия термасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 07:00 да старт олади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоанинг иккинчи ўйини Ҳьюстон шаҳрида жойлашган “Ҳьюстон Арена“да Португалияга қарши бўлиб ўтади. 23 июнь санасида ташкил этиладиган ушбу баҳс Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
ФИФА плей-оффи ғолибига қарши ўтказиладиган 3-тур ўйини эса Атланта шаҳрида жойлашган “Атланта“ стадионида бўлиб ўтиши белгиланди. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 04:30 да старт олади.
Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июнь санасида старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг