Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик»-2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди
Жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Римда Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик»-2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир доирасидаги учрашувлар номзодларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам бергани таъкидланди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат, бирдамликни кучайтириш ҳамда инсон қадрини кўтариш борасидаги хизматини баҳолашда муҳим босқич бўлгани қайд этилди.

«Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли – ҳамжамиятларига салмоқли ижобий таъсир кўрсатаётган номзодлар сифатида ўзини намоён этди.
Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман.
Ишончим комилки, бизнинг жамоавий қабул қилган қароримиз жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади», — дейди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг