Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурилади
Бугун, 14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи “EDF” компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Икки томонлама музокараларда “EDF” компаниясининг халқаро бўлинмаларига масъул, катта ижрочи вице-президенти Беатрис Буффон, Европа мамлакатлари бўлинмаларига масъул, катта ижрочи вице-президенти Марк Жирар, МДҲ мамлакатлари офиси раҳбари Лоран Паганон, МДҲ мамлакатлари офиси лойиҳаларини ривожлантириш бўйича масъул Матьё Филипп ҳамда Сирдарё иссиқлик электр станцияси лойиҳаси менеджери Корин Сандберглар иштирок этдилар.

Учрашувда мамлакатимизда илк бор ГАЭС (Гидроаккумуляцияловчи электр станция) қурилиши, сув омборларида сузувчи қуёш станцияларини ўрнатиш, икки томондан махсус ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда асосий ташкилий масалаларни муҳокама қилиш борасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, шунингдек, ўзаро амалий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.
Маълумот учун: EDF – Франциядаги энг йирик давлат электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияси ва дунёдаги энг йирик атом электр станцияси оператори ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг