Зойир Мирзаев 2 баҳо қўйгани сабабли калтакланган ўқитувчининг пластигига йўлкира ҳақи учун 10 млн сўм ўтказиб берилишини айтди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтаклангани воқеаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
100 километрлик масофа, Қарши туманидан Чироқчи туманига қатнаб ишлайдиган Шохнур Оққузиев билан бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев онлайн режимда мулоқот қилди. Мулоқотда вилоят ҳокими ўқитувчини калтаклаган «зўравон»лар ишини кескин қоралаган.
«Тарқалган хабарларни ўқидим. Биз бу ҳолатни ҳуқуқ-тарғибот идораларига айтдик. Барибир охирига етади. Жараён менинг ўзимни назоратимда. Сиз қишлоққа зиё тарқатишга боргансиз. Албатта буни қадрига етган одам етади. Қадрига етмаган одам барибир ўзини фарзандига ўзининг авлоди келажагига жабр қилади. Сизга ўхшаб фарзандини тил билишини хоҳлаган одам ундай иш қилмаслиги керак. Бу жудаям ахлоқсизлик, мен жуда ёмон баҳолайман бу ҳолатни»,- дейди Зойир Мирзаев.

Ҳоким мулоқот давомида Чироқчидаги фаоллар, депутатлар мазкур масалага ўз муносабатини билдирмагани ва эътиборсиз қарашгани ҳақида ҳам гапириб, энди ўқитувчини шахсан ўзи қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Унинг пластик картасига узоқ ҳудудга қатнаб ишлаётгани туфайли йўлкира ҳақи учун 10 млн сўм пул ўтказиб берилишини айтди.
Мулоқот давомида Шохнур Оққузиевнинг онаси Инобат Қурбонова билан ҳам суҳбат ташкил қилинди. Ҳоким ўқитувчининг онасидан оиланинг шароити ҳақида сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур воқеага вилоят ИИБ муносабат билдирган ва ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг