Дам олиш куни Тошкент шаҳрида айрим кўчалар тўлиқ ва қисман ёпилади
Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди. Ушбу кўчалар:
1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шох кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шох кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Таиланд ва Камбоджа ўртасида тўқнашувлар авж олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг