Тошкентлик мактаб ўқувчиси 68та ОТМга муваффақиятли имтиҳон топширди

04:36 15 Апрель 2021 Жамият
1945 0

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11 «В» - синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг олтмиш саккизта (!) олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати хабар берди.

Эътиборлиси, Саидкарим Турсунбоев энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айланган.

Битирувчи Саидкарим Турсунбоев имтиҳон топширган олий таълим муассасалари орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.

Аввалроқ Тошкентдаги яна бир мактаб ўқувчиси муддатидан аввал бир йўла 13 та халқаро университет талабаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?