Солиқ идоралари куч ишлатар ташкилот эмас — Кудбиев халқдан узр сўради

14:39 15 Апрель 2021 Иқтисодиёт
3512 0

Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари эканлиги айтилаётган эркакларнинг аёллар билан тортишуви акс этган видео тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Олмалиқ шаҳрида бўлган нохуш ҳодиса биз учун жуда уятли. Бу бизнинг шаънимизга, солиқ хизматининг вазифаларига тўғри келмайдиган ҳодиса. 

Мен ўзим сизларга шахсан ваъда қиламан, мен айни вақтда Самарқанд шаҳрида хизмат сафаридаман, қайтиб боришим билан воқеа содир бўлган жойга ўзим бораман. Лекин унгача кутмасдан мазкур ҳодисада ўзини ноўрин тутган ва ноўрин хизмат вазифасини бажарган ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади», деди қўмита раиси.

Шунингдек, Шерзод Кудбиев бу ҳолат соҳа ходимларига умуман ярашмаслигини қайд этган.

«Солиқ идоралари куч ишлатар ташкилот эмас, балки тадбиркорларимизга кўмакчи бўладиган идора. Бундай аянчли ҳолатлар юз беряпти ва биз буни илдизи билан юлиб ташлашимиз керак. Кўрилган чоралар тўғрисида сизларга қўшимча ахборот берамиз. Бундай ҳолат юз бергани учун, мана шундай ходимлар орамизда борлиги учун фуқароларимиз, бутун халқимиздан узр сўрайман», дея мурожаатини якунлаган Шерзод Кудбиев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер