Россия МДҲ давлатларидан ноқонуний мигрантларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда...
Фото: РИА Новости
INTERFAX.RU`нинг хабар беришича, МДҲ давлатлари ноқонуний равишда Россияда бўлиб турган фуқароларини 15 июнга қадар олиб чиқиб кетишлари керак. Акс ҳолда Москва чегараларни ёпиб қўйишгача бўлган чораларни кўради.
Бу фикрларни Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Aлександр Горовой МДҲга аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеясининг ялпи мажлисида айтиб ўтди.
“Ҳамкасблар, сизларга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчиман. Ҳозирда бизнинг мамлакат ҳудудида бўлган фуқароларингизнинг сони ноқонунийдир. Aгар Россия президенти фармонида назарда тутилганидек, биз ушбу рақамни 15 июнга қадар олиб ташламасак, бу одамлар мамлакатдан чиқариб юборилади ва улар учун чегаралар ёпилади”, деган у.
Вазир ўринбосари ушбу муаммони ҳал қилиш билан оммавий ахборот воситалари ва “маҳаллий блоггерлар” ёрдамида шуғулланишни тавсия қилди.
“Миграция режимларини бузганлик учун сизнинг давлатларингиз фуқароларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни қўллаш чораси кўрилмайди”, деган Горовой.
Пандемия туфайли баъзи муҳожирлар Россияни тарк етишга муваффақ бўлишди, аммо чегаралар ёпилиши сабабли қайтиб кела олмадилар, Айримлари эса уйларига қайтиш имконига эга бўлмадилар.
Россия президенти фармонлари билан қолган чет элликларнинг Россияда бўлиб туриш ёки яшаш ҳуқуқи, рўйхатдан ўтиш муддати ва уларнинг ҳуқуқий мақомини ҳал қилиш бўйича ва бошқа чоралар 2021 йил 15 июнигача узайтирилган.
.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг