Рўзадор одам эмланиши мумкинми?
АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди.
«Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одам ўз саломатлигини оғирлаштирмаслиги учун айрим касалликларда рўза тутмасликлари тавсия этилади.
Бундай ҳолатларда, эмлаш жараёнига таклиф этилган бўлсангиз ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври кечаётгани аён бўлса, бу фуқаролар эмланмайдилар.
Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб ҳис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлса, шифокор унинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, хулоса қилади.
Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда — шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади. Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади», дейди Севара Убайдуллаева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг