"Толибон" Кобулда хорижий дипломатлар учун зиёфат уюштирди
Радикал ҳаракат афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатаётган давлатларга миннатдорчилик билдирди.
"Толибон" 1 октябрь пайшанба куни Кобулдаги хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари учун зиёфат ва кечки овқат уюштирди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.
"Толибон" вакили воқеа акс этган видеоларни Тwitter саҳифасига жойлаштирган. Таклиф этилганлар орасида Россия элчиси Дмитрий Жирнов, Покистон ва Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Мансур Аҳмад Хон ва Ёдгорхўжа Шодмоновлар бор эди. Учрашувда "Толибон" раҳбарияти вакиллари, жумладан, муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари этиб тайинланган Мулла Абдул Ғани Бародар ҳам қатнашган.
Тушлик вазирлик биносида бўлиб ўтган. Овқатдан кейин намоз ўқилган. Тадбир давомида Мавлоний муваққат кабинетида радикаллар томонидан Афғонистон ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Амир Хон Моттакий дипломатларга Афғонистондаги «муҳим сиёсий ўзгаришлар» вақтида ўз ишларини давом эттирганлари учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, у «афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатадиган ва бизнинг Вазирлар Маҳкамаси билан мулоқот қилиш ниятини билдирган давлатларга» миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирганди ҳамда Афғонистон аёллар футбол жамоаси Покистонга эвакуация қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳукмронлиги бошланганидан бери Афғонистонда 153 та ОАВ фаолиятини тўхтатгани айтилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг