Номингизга кредит олиб қўйишларидан қандай ҳимояланиш мумкин? (+видеоқўлланма)
Сўнгги пайтларда фуқаролар номига уларнинг розилигисиз кредит расмийлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Тошкент вилояти ИИББ бундай ҳолатдан қандай ҳимояланиш ҳақида маълумот берди.
Бунинг учун «MyGov» иловасида махсус хизмат жорий этилган бўлиб, ушбу хизмат қуйидаги тартибда фаоллаштирилади:
- «Google Play» ёки «App Store» орқали «MyGov» иловасини юклаб оласиз;
- «MyID» орқали паспорт рақамингиз ва туғилган санангизни киритиб, шахсингизни тасдиқлайсиз;
- «Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш хизматини танлаб уни фаоллаштирасиз;
- Сиз фаоллаштирган тақиқ ҳақидаги маълумотлар «Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри»га киритилади.
Шу реестр асосида банклар ва молиявий ташкилотлар номингизга кредит расмийлаштира олмайди, фирибгарлар учун йўл бутунлай ёпилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг