«Толибон» ҳукмронлиги бошланганидан бери Афғонистонда 153та ОАВ фаолиятини тўхтатган
Иллюстратив фото
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳукмронлигига ҳали бир ой бўлмасдан мамлакатнинг 20 вилоятида 153 та ОАВ ўз фаолиятини тўхтатган.
Бу ҳақда "Tolo News" Афғонистондаги эркин матбуотни қўллаб -қувватловчи манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Ёпилган 153 оммавий ахборот воситалари орасида радиостанциялар, босма нашрлар ва телеканаллар бор. Уларнинг фаолиятини тўхтатишига ОАВга қўйилган чекловлар, шунингдек, молиявий муаммолар сабаб бўлган. Журналистлар Афғонистоннинг 20 вилоятида ишсиз қолмоқда», дейилади манбада.
«Бу тенденциянинг давом этиши хавотирларни келтириб чиқаради. Биз халқаро ташкилотларни бу муаммони ҳал қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирамиз. Акс ҳолда, матбуот эркинлиги ва бошқа фуқаролик эркинликлари тез орада тугайди», дейди Афғонистон Миллий журналистлар уюшмаси вакили Масрур Лутфий. У «Толибон» даврида афғонларнинг ҳаётини матбуотсиз башорат қилмоқда.
Жорий йилнинг 15 август куни «Толибон» ҳаракати Кобулни эгаллаши билан бутун Афғонистонда ўз ҳукмронлигини ўрнатганини эълон қилди. Яқинда эса «Толибон» ўзининг муваққат ҳукуматини тузганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг