Афғонистон аёллар футбол жамоаси Покистонга эвакуация қилинди
Фото: РИА Новости
Афғонистон аёллар футбол жамоаси «Толибон» таҳдидидан сўнг Покистонга эвакуация қилинган.
"Dawn" интернет нашрининг хабар беришича, 14 сентябрь куни афғонистонлик футболчилар оилалари билан «Торҳам» назорат-ўтказиш пункти орқали Покистонга олиб ўтилган.
Аввалроқ, АҚШ миллий футбол терма жамоасининг собиқ футболчилари мамлакат ҳукуматини афғонистонлик футболчиларга гуманитар бошпана беришга чақирган эди.
«Футбол бўйича Афғонистон аёллар миллий терма жамоаси таъқиб қилинмоқда, уларнинг ҳаёти хавф остида ва буларнинг барчаси улар ўзларига ёққан спорт тури билан шуғуллангани учун бўлмоқда. Эвакуация жараёнидаги қийинчиликларга қарамай, сиздан жиддий хавф остида бўлган афғонистонлик футболчиларни зудлик билан ҳимоя қилишни сўраймиз», дейилади АҚШлик собиқ футболчилар баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг