Олий Мажлис Сенати Раисининг Венгрия Президенти билан учрашуви бўлиб ўтди
Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Венгрия Президенти Тамаш Шуёк учрашди.
Мулоқот аввалида икки мамлакат орасидаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда сезиларли жадаллашгани ҳамда ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражасигача ошгани таъкидланди.
Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анъанавий, маданий қадриятларнинг муштараклиги давлатлараро алоқаларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Мулоқот чоғида 2026 йил Ўзбекистон ва Венгрия орасидаги маданият, фан ва инновациялар йили деб эълон қилингани ҳам қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Шу билан бирга, парламентлараро муносабатларни изчил ривожлантириб бориш ҳамда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг