Парламент сайловлари олдидан ногиронлиги бўлган шахсларга оид Президент қарори қабул қилинди

14:38 09 Сентябр 2024 Сиёсат
604 0

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратилишини кўзда тутган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, бир қатор илгари мавжуд бўлмаган нормалар киритилмоқда. Шу тариқа, давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

Бундан ташқари, суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўради.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.

Яна бир қўшимча жорий Парламент сайловлари олдидан жуда муҳим ҳисобланади. Давлат сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш мажбурияти давлат томонидан олинади.

«Бундан ташқари, Қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунланиб, унда Ўзбекистон делегациясининг натижаси қандай бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?