XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунланди. Ўзбекистон делегациясининг натижаси қандай?
28 августдан 8 сентябрга қадар Париж шаҳри мезбонлигида ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ўз якунига этди. Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида дунёнинг 182 давлатидан жами 4400 нафар спортчилар 549 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ушбу мусобақада матонатли иштироки билан мустақил мамлакатимиз тарихидаги энг яхши натижасига эриша олди. Юртдошларимиз 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медаль билан «Париж-2024» Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.
Биз сингари 10 та олтин, 9 та кумуш, 10 та бронза медалига эга Канада терма жамоаси 12-ўрини қўлга киритди. Германия эса 10 та олтин, 14 та кумуш, 25 та бронза медали билан 11-поғонадан жой олди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, бир муддат аввал Париж Олимпиадасида ҳам спортчиларимиз 13-поғонадан жой олишган эди. Паралимпиячиларимиз ҳам бу борада жаҳоннинг 13-терма жамоаси бўлишди. Ўзбекистон Париж-2024 паралимпия ўйинларида Осиё давлатлари орасида Хитой ва Япониядан кейин учинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида Украинадан кейин иккинчи, Ислом давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллади.
Медаллар жамғариш бўйича, Хитой Халқ Республикаси вакиллари 94 та олтин, 76 та кумуш, 50 та бронза, жами 220 та медаль билан рўйхатда катта устунлик 1-ўринни эгаллашди. Буюк Британия паралимпиячиоари 49 та олтин, 44 та кумуш, 31 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллашган бўлса, АҚШ спортчилари 36 та олтин, 42 та кумуш, 27 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб беришди. Нидерландия делегацияси 27 та олтин, 17 та кумуш, 12 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олди.
Биздан аввалги ўринларни Канада, Германия, Япония, Австралия, Франция, Украина, Италия ва Бразилия терма жамоалари банд этди. Жами 67 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бўлди. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 85 тани ташкил этди. Навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг