Наманганда 67 ёшли шахснинг томорқасидан 90 туп кўкнори топилди
Фото: Наманган ИИБ
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 67 ёшли шахс томорқасида 90 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 май куни Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2025» тадбири давомида Учқўрғон тумани «Фарғона» маҳалласида яшовчи 67 ёшли фуқаро Т.И. томорқасида 90 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 60 ёшли шахс 47 туп кўкнорини парваришлаб келинаётгани аниқланган эди.
Шунингдек, Данғара тумани ИИО ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда «Қашқар» маҳалласида яшовчи 49 ёшли аёл яшаш хонадонида 118 туп агротехник ишлов берилган кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаб келгани фош этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг