Қўқонда 60 ёшли шахс уйида 47 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирида парваришлаб келинаётган 47 туп кўкнори фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган «Қорадори-2025» тезкор тадбири давомида «Аширқулмерган» маҳалласида яшовчи 60 ёшли Ё.Х.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида ушбу шахс томорқасида 47 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Бундан ташқари Данғара тумани ИИО ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда юқоридаги каби ҳолатлардан яна бири аниқланган. Маълум бўлишича, «Қашқар» маҳалласида яшовчи 49 ёшли аёл яшаш хонадонида 118 туп агротехник ишлов берилган кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар гиёҳванд моддаларни етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Огоҳ бўлинг!», дейилади ИИБ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг