БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии хоним билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, айниқса аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги ютуқлар муҳокама қилинди.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз Давлат божхона қўмитаси гендер стандартлар жорий этилгани ва «Кумуш гендер мукофоти»га сазовор бўлгани қайд этилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Президент олиб бораётган сиёсатнинг самарадорлиги эътироф этилиб, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва шаффофликни ошириш, шунингдек, маҳаллий органларда ҳисобдорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг жамиятда иштирокини фаоллаштириш бўйича дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг