Миянгизнинг яхши ишлашини истасангиз, картошка истеъмол қилишингиз керак – тадқиқот
Фото: HumanBold
Олимлар ҳужайралардаги B6 витамини мия фаолиятини яхшилашини аниқладилар. Вюрсбург университети тадқиқотчилари «7,8-Dihydroxyflavone» деб номланган моддадан фойдаланиш ҳужайралардаги B6 витаминининг парчаланишини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини исботлади. Ушбу янги ёндашув руҳий ва нейродегенератив касалликлар учун потенциал ечим бўлиши мумкин.
B6 витамини мия метаболизми учун зарур ва уни етарли миқдорда қабул қилиб юриш хотира муаммолари, депрессия каби касалликларга ҳам даводир. Қўшимчалар орқали B6 витаминини истеъмол қилиш етарли миқдорни бера олмайди. Янги усул самаралироқ бўлиши учун B6 витаминини парчалайдиган ферментларни ҳам қўшиб истеъмол қилиш керак.
Жамоа ўз хулосаларини «eLife» илмий журналида эълон қилди. Улар сичқонларда «pyridoxal phosphatase» ферментини блокировка қилиш уларнинг ўрганиш ва хотирасини яхшилашини кўрсатди. Табиий моддаси «7,8-Dihydroxyflavone» бу ферментнинг инҳибитори (кимёвий таъсирни секинлаштирадиган ёки аралаштирувчи восита — таҳрир) сифатида кўрилмоқда.
Ушбу кашфиёт мия касалликларини даволашда дори терапияси учун янги имкониятлар очади. «7,8-Dihydroxyflavone» моддаси бошқа тадқиқотларда ўрганиш ва хотирани яхшилаши аллақачон маълум бўлган.
Тадқиқотчилар ҳозирда ферментнинг янада самарали ингибиторларини яратиш устида ишламоқда. Муваффақиятли бўлса, ушбу инҳибиторлар B6 витамини даражасини ошириш руҳий ва нейродегенератив касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкинлигини текшириш учун ишлатилиши мумкин.
Банан, авокадо ва манго бу муҳим озуқанинг ажойиб манбаларидир. Шунингдек, сабзавотлар орасида картошка, исмалоқ ва брокколи B6 витаминига бой ҳисобланади.
Аввалроқ, мия саратонини даволашда қилинган оламшумул кашфиёт ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг