Мия саратонини даволашнинг имкони борми?
Лос-Анжелесдаги Калифорния университети тадқиқотчилари ҳалокатли мия саратонини даволаш учун истиқболли янги вакцинани яратди. Ушбу эмлаш инсоннинг ўз оқ қон ҳужайраларидан иммунитет тизимини «malignant glioma»ларга қарши фаоллаштириш учун фойдаланади.
Айтиш керакки, «malignant glioma»лар тажовузкор ва даволаш қийин бўлган мия шиши бўлиб, тез ўсади ва мия соҳасидаги тўқималарга зарар етказади. Бу халқ тилида оғир ҳолатдаги мия саратони ташхиси билан ифодаланади.
«Nature Communications» журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, вакцинани «poly-ICLC» билан бирлаштириш унинг самарадорлигини янада оширади. Бу комбинация иммун реакциясини ва «Т» ҳужайраларининг фаоллигини оширади ҳамда вакцинанинг мия шиши билан курашиш қобилиятини яхшилайди.
Қайд этиш керакки, «malignant glioma»лар тажовузкор табиати ва миядаги жойлашуви туфайли даволаш жуда мураккаб. Янги вакцина ўсимтага қарши иммунитетни яхшилайдива беморларга умид бера олади.
Вакцина беморнинг қонидаги дендритик ҳужайралар (иммун ҳужайралар) билан бирлаштирилган мия шиши оқсиллари ёрдамида ишлайди. Ушбу дендритик ҳужайралар ўсимта ҳужайраларини таниб олиш ва уларга ҳужум қилиш учун иммунитет тизимини ўргатади.
Келгуси тадқиқотлар ушбу кашфиётни амалда қўллаш учун стратегияларни кўриб чиқишга қаратилади. Шифокорлар келажакда ушбу кашфиётнинг мия саратонига қарши курашда катта муваффақиятларга пойдевор бўлишига ишонч билдиришган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг