Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенни мағлуб этиб, «Titled Tuesday» турнирида ғолиб чиқди
Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича «Titled Tuesday» турнири ғолиби бўлди. У мусобақанинг кечки босқичида 11 имкониятдан 10 балл тўплаб, ўз салоҳиятини кўрсата олди.
Синдоровнинг ғалаба сари йўли бир қанча кучли шахматчиларни мағлубиятга учратгани билан эътиборга молик бўлди. Унинг рақиблари орасида Магнус Карлсен, Алексей Сарана, Эндрюс Танг ва GothamChess номи билан ҳам танилган Леви Розман ҳам бор эди.
«Titled Tuesday» турнири Chess.com сайтида ўтказиладиган машҳур онлайн турнир ҳисобланади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан «titled», яъни шахматда энг камида спорт устаси унвонига эга бўлган шахматчилар «blits» форматда рақобатлашади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 1600 АҚШ долларни ташкил этади. Биринчи ўрин соҳибига 750 АҚШ доллар берилади.
Қайд этиш керакки, 10 сентябрдан 23 сентябргача Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Халқаро 45-шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси сифатида айнан Жавоҳир қатнашиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг