Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен нуфузли турнир ғолиблиги учун беллашади
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов «Speed Chess Championship» турнирида иштирок этади. Бу ҳақда «Chess.com» нашри хабар берди.
Мусобақа тезкор шахмат бўйича бўлиб ўтади. Унинг плей-офф ўйинлари 26 июль — 9 август кунлари ўтказилади ва бу босқич онлайн тарзда ташкил этилади. Нодирбек Абдусатторов биринчи турда россиялик Янь Непомнящийга қарши баҳс юритади.
Турнирнинг финал босқичи 6-8 сентябрь кунлари Парижда ўтказилади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, ғолиб 35 минг АҚШ доллари эгаси бўлиши мумкин.
Ушбу турнирда ҳамюртимизга 4 карра жаҳон шахмат тожи эгаси, 2023 йилда Самарқанда ўтказилган рапид ва блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиби Магнус Карлсен ҳам рақиб бўлиши мумкин. Турнирда Карлсендан ташқари яна 14 нафар жаҳоннинг энг кучли шахматчиси қатнашиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг