Муҳиддин Мадаминов Швейцариядаги, Гулдона Каримова Шри-Ланкадаги шахмат турнирини ютди
Ўзбекистонлик шахматчилар Муҳиддин Мадаминов ва Гулдона Каримова халқаро шахмат турнирларида ғолиб бўлди.
Ўзбекистоннинг 29-гроссмейстери Мадаминов Швейцариянинг Биль шаҳрида бўлиб ўтаётган «Biel Open» турнирида рапид йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. Мадаминов 9 имкониятдан 8 очко жамғариб ғолиб бўлди.
Бундан ташқари, шахмат бўйича қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик қиз ғолиб бўлди. Гулдона Каримова 9 баллдан 7 очко тўплаган ҳолда биринчи, россиялик Галина Михеева (6,5) иккинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар учлигини қозоғистонлик Айдана Мади якунлади (6,5). Мусобақа Шри-Ланкада бўлиб ўтди.

Гулдона 18 ёшлилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпиони бўлибгина қолмай, аёллар ўртасида халқаро спорт устаси (WIM) унвонини ҳам қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг