Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
«Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-139-сон, 25.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.
Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ташкил этилади.
2024 йил 1 июнгача:
— жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади;
— Тошкент шаҳрида мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг