Жаҳон банки Ўзбекистонда «Инсон» лойиҳасини амалга ошириш учун 100 млн доллар кредит ажратди
Фото: Молия вазирлиги
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади. Ушбу маблағлар «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» («Инсон») лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этилади.
Лойиҳанинг мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва уларнинг сифатини яхшилашдир.
Лойиҳа қўшимча равишда Жаҳон банки қошидаги «Эрта ёшдаги таълим учун ҳамкорлик» кўп томонлама донорлик траст жамғармаси томонидан тақдим этилган 2 миллион долларлик грант воситасида молиялаштирилади.
Жамғарма фаолияти дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ривожланиши ва таълимини қамраб олади. Ушбу маблағлар маҳаллий жамоалар (маҳаллалар) даражасида кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар фаровонлигига таъсирини баҳолаш ва уларнинг сифатини ошириш учун йўналтирилади.
«Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама ва самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий ижтимоий ҳимоя тизими салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз. Лойиҳа Ўзбекистонда “ғамхўрлик иқтисодиёти» секторининг ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантиришга кўмаклашади», дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.
Лойиҳа Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) томонидан мамлакатнинг турли давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилади.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги фармони билан ташкил этилганди. Унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳам ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг