Ўзбекистонда коронавирус юқтираётган болалар сони ортиб бормоқда

09:24 08 Октябр 2021 Жамият
820 0

Зангиота шаҳридаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасида 160 га яқин касал бола даволанмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Яна бир салбий ҳолат шуки, СOVID-19ни юқтириб олаётганлар орасида болалар сони ҳам ортиб бормоқда. Айни кунларда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Чунки юртимизда кенг тарқалган дельта штамми болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Маълумотларга кўра, марказ 2 минг ўринли бўлиб, ҳозирда бу ерда 1600 бемор даволанмоқда. Улардан 26 фоизи олтмишдан ошган фуқаролар, шунингдек 160 га яқин болалардир.

Қайд этилишича, беморларнинг 77 фоизи ўртача оғир, 20 фоизи оғир аҳволда, 3 фоизи ўта оғир аҳволдалиги айтилган.

Ҳозирда 153 бемор реанимация бўлимида даволанмоқда. Марказ кунига ўртача 100-150 нафар беморни қабул қилади ва 7-10 кун давомида даволанади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?