ЮНEСКО Марказий Осиё учун «Хива жараёни» платформасини қабул қилди
20 октябрь куни ЮНEСКО Ижроия кенгашининг Ўзбекистон учун муҳим йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда «Хива жараёни: Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» қарор лойиҳаси қабул қилинди.
Ҳужжатда «Хива жараёни» деб номланган минтақавий ҳамкорлик учун янги платформа яратилиши кўзда тутилган.
Платформанинг мақсади – Марказий Осиё ва ундан ташқарида ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Ҳужжатга 23 та давлат ҳаммуаллифлик қилди.
«Хива жараёни» ғояси президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан сентябрь ойида ўтказилган «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми пайтида пайдо бўлди.
ЮНEСКО бу ташаббусни ўзбек томони илгари сургани учун миннатдорлик билдирди ва «Хива жараёни»ни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон шу номдаги резолюцияни илгари суриш бўйича ишларни бошлаб юборди, у ЮНEСКО Бош конференциясининг 41-сессиясига (9-24 ноябрь кунлари Парижда бўлиб ўтади) тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг