Ёзёвон туманида инновацион усулда пилла етиштирилмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон туманида жорий йилда биринчи ва иккинчи мавсум давомида 2 минг 145 қути ипак қурти асосан инновацион усулида, яъни плёнка остида парваришланди. Бундай усулда пилла етиштиришнинг афзал жиҳатлари кўп бўлиб, энг аввало, намлик яхши сақлангани боис тут барги озуқаси исроф бўлмайди. Ўз навбатида ипак қурти анъанавий усулга нисбатан тез пилла ўрайди.
— Замонавий ёндашув ўз самарасини бериб, чилги ҳосил теримига тез киришилди ҳамда мамлакатимизда биринчи бўлиб шартнома режаси бажарилди, — дейди «Ёзёвон агропилла» МЧЖ раҳбари Оишахон Ибрагимова. — «Нурли тонг силк» пиллачилик кластери билан ҳамкорликда ипак қурти уруғи 10 та инкубаторияда жонлантирилиб, ўзаро келишув асосида 240 та фермер хўжалиги ва 910 нафар касаначиларга тарқатилди. Белгиланган тадбирлар сифатли амалга оширилиб, 129,5 тонна «кумуш тола» йиғиштириб олинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилдан пилла нархи оширилиб, пиллакорларга топширилган ҳосил учун тарозининг устида пулининг тўланиши ҳам катта рағбат бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг