Владимир Путиннинг «ЕИдаги дўсти» ЙҲТга учради. Бир нафар полициячи ҳалок бўлган

Иллюстратив фото
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи Германиянинг Штутгард шаҳрида йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда AP ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Виктор Орбанни кузатиб бораётган махсус автомобиль мототцикл билан тўқнашиб кетган. Оқибатда бир нафар полициячи ҳалок бўлди. Воқеа бош вазирнинг футбол ўйинига ташриф буюриб, Штутгарт аэропортига кетаётганида содир бўлган.
Тўқнашув кузатувчи автомобиль чапга бурилишга уриниб, мототциклдаги полициячини уриб юборганида содир бўлган. «Бир офицер олган жароҳатлари туфайли вафот этди, иккинчиси эса оғир жароҳат олган» дейилади хабарда.
Штутгарт полицияси автомобиль ҳайдовчиси ёпиқ чорраҳани кўрмаганини, бу эса ҳалокатга олиб келганини маълум қилган. Шаҳар прокуратураси вазиятни ўрганмоқда.
Европада ҳукумат раҳбарлари билан кўнгилсиз ҳолатлар кўп учрамоқда. Аввалроқ, Дания бош вазири Метте Фредериксен Копенгаген марказий кўчаларидан бирида номаълум эркак ҳужумига учраган эди.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан турли ҳаракатлар ва баёнотлар орқали Россияга ён босишда гумонланиб келинади. Унинг Владимир Путин билан яқин муносабатда эканлиги ҳам маълум. Венгрия бош вазири, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини кескин танқид қилиб, улар Венгрия иқтисодиётига зарар етказади, деб ҳисоблашини тез-тез такрорлаб туриши билан машҳур.
Бундан ташқари, у энергетика соҳасидаги Россия манфаатларини қўллаб-қувватлаб, Москва билан муҳим энергетика битимларига эришганди. Жумладан, Россия гази бўйича йирик шартнома ва Россия ёрдами билан Венгрия атом электр станциясини кенгайтириш кабилар шулар қаторига киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг