Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Ўзбекистонда илк бор тарихий Самарқанд шаҳри БМТнинг «2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида бўлиб ўтадиган «Давлат хизмати форуми — 2025» нуфузли форумига мезбонлик қилади.
Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.
Мазкур форум жорий йилнинг 23 июнь санасида БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг