Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда, деб хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.
Қўмита маълумотларида қайд этилишича, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу рақамлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда республиканинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга ошганини кўрсатади.
Келтирилишича, Ўзбекистон аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. Бу мамлакатда аҳоли сони (жорий йилда) ҳар ойи ўртача 51,5 минг кишига, ҳар куни эса ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда дегани.
Шундан:
- аёллар сони — 18 714,9 минг киши;
- эркаклар сони — 18 982,9 минг киши;
- шаҳар жойларда — 19 216,4 минг киши;
- қишлоқ жойларда — 18 481,4 минг киши.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг