Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Finlit.uz онлайн платформаси номидан иш олиб борган фирибгарлар томонидан ўзбекистонликларнинг пулларини ўғирлаш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилган.
Регуляторнинг Finlit.uz портали аҳолининг молиявий саводхонлигини ва оммабопликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Портал кредит бериш, омонат қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш, пуллик молиявий маслаҳатлар бериш билан шуғулланмайди.
«Марказий банк томонидан ташкил этилган молиявий саводхонликни оширишга доир ўқув дарслари, семинар-тренинг, маҳорат дарслари ва Finlit.uz нинг барча лойиҳалари мутлақо бепул ҳисобланади», – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу платформа номидан сизга молиявий хизматларни таклиф этиб ёзган барча аккаунтлар фирибгарларга тегишли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг