Дания бош вазири ҳам суиқасдга учради

Дания бош вазири Метте Фредериксен Копенгаген марказий кўчаларидан бирида номаълум эркак ҳужумига учради. Бу ҳақда «EuroNews» маҳаллий ОАВларига таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, Фредериксенга ҳужум қилган шахс дарҳол полиция томонидан ҳибсга олинган, бироқ воқеа бош вазирни шок ҳолатга тушириб қўйгани айтилмоқда.
«Айтишим керакки, бу Меттега яқин бўлган барчамизни ларзага солади. Бизнинг гўзал, хавфсиз ва эркин деб ўйлаган мамлакатимизда бундай нарса содир бўлмаслиги керак», дейди мамлакат Атроф-муҳит вазири Магнус Ҳеуникке ўзининг Х саҳифасида.
Қўшимча қилинишича, Фредериксен ҳозирги ҳолати яхши, лекин у содир бўлган воқеадан ўз ташвиш ва хавотирини билдирган.
Айтиш жоиз, Европада сиёсий етакчиларга бўлган ҳужумлар тобора кўпайиб бормоқда. Ўтган ой Словакия бош вазири мамлакатнинг марказий қисмидаги Ҳандлова шаҳрида суиқасддан омон қолган эди.
Бундан ташқари, май ойи охирида Германиянинг Манхайм шаҳрида Пах Эуропа ҳаракатидан сиёсатчи Михаэл Штюрсенбергер пичоқлаб кетилди. Бир неча кундан сўнг худди шу жойда ўнг қанот популист «Германия учун муқобил» (ГуМ) партиясидан жамоатчилик кенгаши раҳбари лавозимига номзод Хайнрих Кохга пичоқ билан ҳужум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг