«Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлган «Leapmotor» Ўзбекистонда автомобилларининг сертификатланиши тўхтатилгани юзасидан изоҳ берди. Маълумот «Weibo» ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Хабарда тестга юборилган автомобиль ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилмагани ва бу жуда муҳим омил эканини қайд этган.
«Автомобилни тестга юборишдаги ҳолатлар ва тестлар қандай шароитда ўтказилгани бизга номаълум. Шу сабабли, биз тест натижаларига норозилик билдирамиз. Шаффоф ва объектив синовлар орқали «Leapmotor» маҳсулотларининг ҳақиқий ҳолати баҳоланишига умид қиламиз» дейилади изоҳда.
Компания мазкур масала бўйича Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда ишлаётганини ва тестларни такрорий ўтказиш режалаштирилаётганини билдирди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда «Leapmotor» бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули вақтинча тўхтатилган. Бунга сабаб қилиб компанияга тегишли «C16» русумли автомобилнинг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги кўрсатилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг