Ўзбекистонда халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди

Фото: Давронбек Эрназаров, Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2025 йил 21−25 апрель кунлари Ўзбекистонда анъанавий тасвирий ва амалий санъатга бағишланган халқаро фестиваль бўлиб ўтмоқда. «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» доирасида ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Фестиваль арафасида, 15 апрель куни Бадиий академияда матбуот анжумани ўтказилиб, унда фестиваль дастури ва асосий йўналишлари тақдим этилди. Ташкилотчилар фестивалнинг асосий мақсади маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, ижодий алмашинувни ривожлантириш ҳамда санъат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш эканини алоҳида таъкидладилар.
Фестиваль тадбирлари Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги кўргазма майдонларида бўлиб ўтади. Дастурга олий таълим муассасалари, коллежлар ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари талабалари томонидан тайёрланган кўргазмалар, маҳорат сабоқлари, маданий-маърифий тадбирлар, модалар намойиши, илмий анжуманлар ва ижодий тақдимотлар киритилган.
Фестивалнинг энг муҳим тадбирларидан бири — «Турк дунёси рассомлари аёллари» номли халқаро кўргазма бўлиб, унда ТУРКСОЙга аъзо мамлакатлардан 21 нафар рассомнинг ижодий ишлари намойиш этилади. Шунингдек, Кёмюнг университети (Жанубий Корея) Тасвирий санъат факультети профессорлари кўргазмаси ҳам фестиваль доирасида ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилади.
Анъанага мувофиқ, «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати танлови ғолиблари тақдирланади. Шунингдек, хорижий меҳмонлар учун мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва тарихий обидаларини яқиндан таништириш мақсадида Самарқанд шаҳрига бир кунлик экскурсия ташкил этилади.
Фото: Давронбек Эрназаров, Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг