Яна бир бозор аукционга қўйилди
Тошкент шаҳридаги «Бешқўрғон» бозорининг («Рисовий» бозори) бинолари ва ер майдони E-auksion савдо платформаси орқали аукционга қўйилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 411-сон қарори асосида сотувга қўйилган «Фарғона» йўли ва «Абдурауф Фитрат» кўчалари кесишмасида жойлашган лотнинг бошланғич нархи 15,94 миллиард сўм этиб белгиланган.
Харидор бу ерда замонавий савдо мажмуаси, «экобозор», кўнгилочар масканлар, бизнес марказ, офис ва хизмат кўрсатиш майдонлари, шунингдек, автотураргоҳ қуриши керак. Қурилиш ишлари махсус лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган мастер-режа асосида амалга оширилади. Аризалар 28 апрель куни соат 09:00 гача қабул қилинади, натижалар эса 10:00 да эълон қилинади.
Аввалроқ, ўтган йилнинг ноябрь ойида «Аския» бозори ҳам аукционга қўйилиб, 15 дақиқа давом этган аукционда 225,59 миллиард сўмлик битта ставкадан сўнг якунланиб, Хитойнинг «Sheng Ke-International» компаниясига сотилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг